Аҳолини рақамли саводхонлигини ошириш ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳозирги замонавий дунёнинг асосий талаб ва мезонларига айланди. Оддий мисол сифатида интернетдан фойдалана олиш кўникмасини келтириш мумкин. Баъзи бир тадқиқотларга кўра жорий йилнинг январ ҳолатига мамлакатимизда 26,74 млн. Интернет фойдаланувчиси ва 5,35 млн. ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси мавжуд бўлиб бу умумий интернет фойдаланувчиларининг 20 фоизини ташкил этади.
Бу дегани интернет фойдаланувчилари сони умумий аҳоли сонига нисбатан деярли 75 фоизини ташкил қилсада ҳозирги замоннинг кенг тарқалган кўникмаларидан бири бўлмиш ижтимоий тармоқлардан аҳолининг қарийб 15 фоизи фойдалана олади.
Шу муносабат билан аҳолининг рақамли саводхонлиги ва ахборот маданиятини ривожлантириш масаласи айниқса долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу мақсадларда республиканинг барча туман (шаҳар)ларида рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилди.
Бугунги кунда республика бўйича 205 та рақамли технологиялар ўқув марказларида 400га яқин янги иш ўринлари яратилган бўлиб уларда 2022 йилда жами 144 минг нафардан ортиқ тингловчилар, шу жумладан, 29 минг нафари давлат ходимлари ва 115 минг ёшлар малакаси оширилди.
2023 йил давомида ушбу марказларда жами 180 мингнафар ёшлар ва ходимлар IT йўналиши бўйича ўқитилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари таълим ташкилотлари, ОАВ ва бошқа ресурслар орқали рақамли майдонда кузатилиб турган кибержиноятларни олдини олиш ва улардан сақланиш мақсадларида медиасаводхонлик дарслари ва ахборот маълумотлари ташкиллаштирилган. Ушбу тадбирлар натижасида аҳоли орасида рақамли шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликдан тортиб фишинг ва бошқа кибержиноятларни олдини олишга қаратилган зарурий кўникмалар шакллантирилмоқда.
Шу билан биргаликда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири аҳолининг рақамли саводхонлигини оширишдан иборатдир.
Жумладан, Стратегияга биноан давлат мактабгача таълим ташкилотларини 100 фоиз компьютер синфи билан таъминлаш орқали тарбияланувчиларда бошланғич компьютер саводхонлиги кўникмаларини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
Ёшлар орасида рақамли саводхонликни тарғиб қилиш, ҳамда компьютер дастурлаш ва IT-соҳасига кенг жалб қилиш мақсадида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси жорий қилинди ва ушбу лойиҳа доирасида ёшларга дастурлаш тилларини ўргатиш ишлари амалга оширилди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2021-2022 йилларда ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитиш бўйича соҳага қизиқадиган ёшларни аниқлаш, ўқитиш ва иш билан таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.
Ҳозирда “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида 2,5 млн. нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 1,7 млн. нафардан ортиқ иштирокчи лойиҳа доирасида таълим олиб, битирувчи сертификатларни қўлга киритган.
Шу билан биргаликда “Бир миллион дастурчи” доирасида ва IT-Паркнинг таълим резидентларида IT сертификатни қўлга киритган ёшларга компьютер хариди учун 8,2 млн сўммиқдоридаги имтиёзли кредит уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб бериши тартиби йўлга қўйилди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳасини мантиқий кейинги босқичини амалга ошириш мақсадида uzbekcoders платформаси орқали “Coursera” онлайн курсларида ёшлар учун таълим олиш имконияти яратилди.
2023-2024 йилларда платформанинг барча контентларидан фойдаланиш имкониятини берувчи 10 минг дона профессионал курслар учун лицензиялар олинади, 2023-2025 йиллар давомида 1,2 млн. ёшлар 8 та йўналиш бўйича онлайн курсларда ўқитилади.
Маълумот учун: 2019-2022 йилларда “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси доирасида рақамлаштириш бўйича бошланғич билимга эга бўлиб, сертификатларни қўлга киритганлар сони 1 млн. нафардан ортиқни ташкил этди.






