АсосийDunyo

АҚШда намойишчилар Вашингтондаги Конгрессининг энг қадимий офисига бостириб киришди

'АҚШда намойишчилар Вашингтондаги Конгрессининг энг қадимий офисига бостириб киришди'ning rasmi

АҚШда намойишчилар Вашингтондаги Капитолий холмида Конгрессининг энг қадимий офиси — Каннон Ҳоусга бостириб киришди. Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.

Намойишчилар Конгресснинг бошқа бинолари каби намойиш ўтказиш тақиқланган Каннон Ҳоусда митинг учун йиғилган. Улар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилган. Митинг иштирокчиларини тарқатиш учун офицерлар уларга огоҳлантириш берган. Бу талабга риоя қилинмаганидан кейин намойишчиларни ҳибсга олиш бошланган.

Фаластин тарафдорларининг Каннон Ҳоус атрофида тўпланиши транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди. Полиция маълумотларига кўра, камида уч намойишчи офицерларга ҳужум қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган. ОАВ митингда полиция юзлаб намойишчиларни ҳибсга олгани ҳақида ёзди.

    Бошқа янгиликлар