7 октябрдан бери Facebook ва Instagram ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи 795 мингдан ортиқ постларни ўчириб ташлади. Худди шундай чоралар аввалроқ X, YouTube, TikTok ва Telegramда хабар қилинган эди.
Ҳамас муаллифлигидаги ва Фаластин исломий ҳаракатини қўллаб-қувватловчи нашрларни блоклайди, дейилади Америка компанияси Meta Platforms Inc. ташкилот баёнотида.
Компания Ҳамаснинг Исроилга қарши "шафқасиз террорчилик ҳужумларини" қоралади. “Компаниянинг экспертлар гуруҳлари туну кун платформаларимизни кузатиб боради, шу билан бирга одамларнинг дунё бўйлаб рўй бераётган муҳим воқеаларни ёритиш учун иловалардан фойдаланиш имкониятларини ҳимоя қилади”, — дейилади нашрда.
“Бизнинг платформаларимизда ҲАМАС тақиқланган ва биз уни мақташ ва қўллаб-қувватловчи постларни олиб ташлаймиз, ижтимоий ва сиёсий мунозаралар – янгиликлар ҳисоботлари, инсон ҳуқуқлари масалалари ёки академик, нейтрал ва мулоҳазали муҳокамаларга рухсат берамиз”, — дея аниқлик киритди Мета.






