АсосийJamiyat

Наманган ва Андижон ФВБларига янги бошлиқ тайинланди

'Наманган ва Андижон ФВБларига янги бошлиқ тайинланди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Эгамназаров Бунёд Сохибназарович Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар полковник Эгамназаров Бунёд Сохибназарович Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Ашуров Ботир Муқимович Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар полковник Ашуров Ботир Муқимович Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар