АсосийDunyo

Байден яна зинапоядан қоқилиб кетди (видео)

'Байден яна зинапоядан қоқилиб кетди (видео)'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден Филаделфиядаги тадбирда саҳнага чиқишга уринаётганда яна зинапояда қоқилиб кетди.

Тадбир трансляциясидан маълум бўлганидек, 2024 йилда янги муддатга қайта сайланиш ниятида бўлган 80 ёшли америкалик етакчи саҳнага чиқиш учун бор-йўғи беш қадамни босиб ўтиши керак эди.

Байден бу масофани муаммосиз босиб ўта олмади ва икки марта қоқилиб кетди, лекин панжарадан ушлаб оёққа турди.
Қайд этилишича, президент жамоаси томонидан бўлажак сайловларда унинг халқ олдида қоқилиб кетишининг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар