Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги бир неча чинорлар таг-туги билан кесилгани акс этган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан пойтахт Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Ўрганишлар натижасида видеода акс этган ҳолат Юнусобод туманидаги “Акбаробод” маҳалласи, 3-мавзеси ҳудудида юз бергани аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу дарахтлар табиий омиллар таъсири оқибатида зарарланиб, қуриб қолгани ҳамда ҳозирги об-ҳаво шароитида аҳолининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зиён етказиши аниқланган. Потенциал хавфнинг олдини олиш мақсадида дарахтлар туман экологик назорат инспекцияси мутасадди ходимларининг назорати остида кесилган.
Шунингдек, бу бўйича тегишли рухсатнома шакллантирилгани ҳам айтилган.






