Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таҳлил қилди. Бу ҳақда институт телерам каналда эълон қилди.
2023 йилнинг январ-август ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 763,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 246,9 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 16,7 фоиз кўп демакдир.
Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни шафтоли (нектарин) – 8,8 фоиз, гилос – 6,9 фоиз, пиёз – 6,9 фоиз, узум – 6,1 фоиз, майиз – 5,5 фоиз, ўрик – 4,3 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,8 фоиз, помидор – 3,3 фоиз эгаллади.
2023 йилнинг январ-август ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 4,6 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (42,0 фоиз), Покистон (15,4 фоиз), Қозоғистон (12,1 фоиз), Қирғизистон (8,4 фоиз), Хитой (8,3), Туркия (2,2 фоиз), Беларус (1,6 фоиз), Афғонистон (1,3 фоиз), Эрон (0,9 фоиз), Ироқдир (0,9 фоиз).






