АсосийDunyo

Қирғизистон Россия билан ягона минтақавий ҳаво мудофаа тизимини яратмоқда

'Қирғизистон Россия билан ягона минтақавий ҳаво мудофаа тизимини яратмоқда'ning rasmi

Қирғизистон парламенти Россия Федерацияси билан ягона минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувни ратификация қилди.

Ушбу мақсадлар учун Россиянинг Кант шаҳридаги авиабазаси яқинида 5 гектар ер участкаси ажратилган.

Қирғизистон парламенти депутатлари “Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳаво мудофаасининг ягона минтақавий тизимини яратиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ҳужжат уч ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси ташаббускори Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади.

Битим асосида Россия ва Қирғизистоннинг ягона минтақавий ҳаво мудофаа тизими яратилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар