АсосийJamiyat

Олмалиқда ичимлик суви ўрнига қон оқаётгани айтилмоқда (видео)

'Олмалиқда ичимлик суви ўрнига қон оқаётгани айтилмоқда (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги хонадонларга қонли сув келаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, кеча, 9 октябрь куни Олмалиқ шаҳрининг “Рамазон” маҳалласидаги бир неча хонадондаги ичимлик суви жўмракларидан қон аралаш ичимлик суви оқиши кузатилган.

Шаҳар “Сув таъминоти” корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан берган дастлабки маълумотларига кўра, бу кушхонадаги оқова сув ва қувур тешилиши оқибатида ичимлик сувининг ўзаро қўшилиб кетиши сабабли келиб чиққан.

“Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар