АсосийDunyo

Австрияда икки ўзбекистонлик авиаҳалокатга учраб, касалхонага ётқизилди

'Австрияда икки ўзбекистонлик авиаҳалокатга учраб, касалхонага ётқизилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 октябр куни Австриянинг Каринтия федерал ери Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси фалокатга учради.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 21 ёшли K.Н. ва A.Х. Словениядаги Aviation Career Center авиамактабининг талабалари ва ҳозирда Каринтия федерал ери клиникаларда даволанмоқда.

Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан боғланган. Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.га зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

    Бошқа янгиликлар