АсосийJamiyat

Келаётган ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32°С иссиқ бўлиши кутилмоқда

'Келаётган ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32°С иссиқ бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази 10-11 октябрь кунлари мамлакатимизда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 ва 12 отабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзони билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат  10 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 20-25°; 11 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 15-20°; 12 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 12-17° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 10 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 отабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзони билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат  10 октябрда кечаси 9-14°, кундузи 25-30°; 11 октябрда кечаси 11-16°, кундузи 25-30°; 12 октябрда кечаси 11-16°, кундузи 20-25°  бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 10-11 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 отабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзони билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10 октябрда кечаси 9-14°, кундузи 25-30°; 11 октябрда кечаси 11-16°, кундузи 25-30°; 12 октябрда кечаси 11-16°, кундузи 22-27°  бўлади.  

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 10-11 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 отабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзони билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10 октябрда кечаси 10-15°, кундузи 27-32°; 11 октябрда кечаси 12-17°, кундузи 27-32°; 12 октябрда кечаси 12-17°, кундузи 24-29°  бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 24-29° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 10-11 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 12 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 отабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-11 октябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20°, 12 октябрда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

    Бошқа янгиликлар