АсосийJamiyat

Сергелидан Карвон бозорига қатнайдиган автобус йўналиши "Иппадром"гача қисқартирилди

'Сергелидан Карвон бозорига қатнайдиган автобус йўналиши "Иппадром"гача қисқартирилди'ning rasmi

2023 йил 12 октябрь кунидан бошлаб,  105-сонли “Сергели мавзеси - Карвон бозори” автобус йўналиши ҳаракати Карвон бозори бекатидан Чилонзор буюм бозори бекатигача қисқартирилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат” Ахборот хизмати хабар берди.

Қисқартиришдан сўнг 105-сонли йўналиш “Сергели мавзеси – Чилонзор буюм бозори” оралиғида ҳаракатланади.

105-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Карвон бозори бекатигача етиб олиш учун 31, 59, 73, 121 ва 147-сонли автобус йўналишлари хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлигини маълум қиламиз.

 

    Бошқа янгиликлар