АсосийJamiyat

Радарга тушганларнинг жаримасини ўчириб берувчилар қўлга олингани бўйича ойдинлик киритилди

'Радарга тушганларнинг жаримасини ўчириб берувчилар қўлга олингани бўйича ойдинлик киритилди'ning rasmi

Куни кеча қатор телеграм каналларида “Радар базасидан маълумотларни “ўчириб берувчилар” қўлга олинди” сарлавҳаси остида “Ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг қўшма тадбирида, бир нафар IT ходими ва икки нафар жисмоний шахсларнинг ўзаро тил бириктириб, маълум ҳақ эвазига фото радарлар қайд қилган маълумотларни ўчириб келганлиги аниқланди”, мазмунида хабар тарқалди. Мазкур хабарларга Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқлик киритилди. 

Маълум қилинишича, Департамент томонидан жорий йилнинг ўтган даврида бу каби тезкор тадбир ўтказилмаган.    

Тарқатилган хабарларга илова қилинган фотосурат Департаментнинг расмий телеграм каналида 2022 йил 5 январда эълон қилинган хабардан олиб қўйилган.

 

    Бошқа янгиликлар