АсосийJamiyat

Aбдуҳакимовга 53 174 туп дарахтни кесишга хулоса бериш топширилганми? Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди

'Aбдуҳакимовга 53 174 туп дарахтни кесишга хулоса бериш топширилганми? Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди'ning rasmi

Бир муддат аввал журналист Илёс Сафаров ўз саҳифасида Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб умумий ҳисобда 70 мингга яқин дарахт илдизи билан кесилиши мумкинлиги ҳақида айтиб чиқди. 

Шундан сўнг депутатлар, олим ва мутахассилар ҳудудга жўнаб кетишди ва Сурхондарё вилояти худудида 21,8 мингта, Бухоро вилояти ҳудудида 28,9 мингта, қарийиб 51 минг тупга яқин кўп йиллик манзарали дарахтлар кесилмайдиган бўлди. 

Шунга қарамай ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет ОAВда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида автомобил йўллари қурилиши ва реконструксия ишлари муносабати билан кўплаб дарахт ва буталарнинг “кесилгани” ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.

Бир қатор нашрларда Ҳукумат комиссиясининг баённомасига ҳавола қилинган маълумотлар нотўғри эканлигини ҳисобга олиб, (“...52 минг дарахтни кесиш кўрсатмаси”, “Aномал иссиқда 70 мингга яқин дарахт кесилиши”, “Aбдуҳакимовга 53 174 туп дарахтни кесишга хулоса бериш топширилгани”) Бош вазир ўринбосари Ж. Хўжаев котибияти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда расмий тушунтириш тайёрлади. Унга кўра:

Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 21 июлдаги 58-сонли баённомасига тўғридан-тўғри таяниб (бу ҳақда журналистлар ва блогерларнинг ўзлари айтиб ўтган) қайд этмоқчимизки, ушбу ҳужжатда дарахтларни “кесиш” тўғрисида бирорта ҳам матн, шунингдек, бундай иссиқ мавсумда яшил майдонлар билан ҳар қандай чора кўриш бўйича кўрсатмалар мавжуд эмас.

5 ва 6.3-бандларнинг асосий мақсади дарахтларни кўчириш бўйича масъул ва ваколатли ташкилотдан (Экология вазирлиги) ваколатли хулоса, таклифлар олишдир. Бундай муҳокамалар, шунингдек, ваколатли вазирлик ва идораларнинг бундай масалаларга жалб этилиши тартибга солинадиган амалиёт ва давлат ва ҳукумат даражасида қарорлар қабул қилиш жараёнининг муҳим қисмидир. Муайян кўрсатмаларнинг эркин ва ҳиссий талқинини тўхтатиш учун биз қуйида ушбу бандларнинг матнларини Протоколдан тўлиқ келтирамиз:

5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (Aбдуҳакимов) бир ҳафта муддатда Ҳукумат комиссиясига, дастлабки маълумотларга кўра, Осиё инфратузилма инвестиция банки иштирокида A-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 150-228 (78 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳаси муносабати билан 37 371 та дарахтни кўчириш бўйича таклифлар киритсин.

6.3. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (Aбдуҳакимов) бир ҳафта муддатда йўлларни кенгайтириш лойиҳаси доирасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 21 803 туп дарахтни Ҳукумат комиссиясига кўчириш бўйича таклифлар киритсин.

Баённоманинг ушбу бандларидан кўриниб турибдики, бу ерда ҳақиқатан ҳам Бухоро вилоятидаги 31 371 та, Сурхондарё вилоятидаги 21 803 та дарахт кўчатлари тилга олинган бўлса-да, бундан мақсад, албатта, кесишни режалаштириш эмас, балки энг мос ечим ва таклифларни излашдир. Фақатгина ушбу таклифлар асосида дарахтлар ва буталарни барча қоидаларга мувофиқ бўш жойларга кўчириб ўтказишга рухсат берилади. Ёки, агар бунинг имкони бўлмаса, лойиҳани қайта кўриб чиқиш, айрим участкаларда йўл ётқизишни бекор қилиш тавсия этилади.

Энг муҳими, июль ойида, аномал иссиқ пайтида дарахтларни шошилинч равишда кўчириб ўтқазиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлмаган, бу шунчаки шов-шув кўтариш ва "хайп" учун бир ёки икки нашрда ёзилган.

27 июль куни AОКA биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ҳам ушбу долзарб масалалар юзасидан фикр билдирди.

Хабарингиз бор, аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Aзиз Aбдуҳакимов ташаббуси билан дарахтларни кесиш ёки кўчат экиш масалалари бўйича маҳаллий аҳоли билан бир қаторда манфаатдор оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида “жамоатчилик эшитувлари” ташкил этиш орқали бундай мурожаатларни кўриб чиқишнинг янги механизми жорий этилганди.

27 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экология вазирининг биринчи ўринбосари таъкидлаганидек, Экология вазирлигининг позицияси шундан иборатки, бу каби масалаларни жамоатчилик муҳокамасисиз, кенг жамоатчилик иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди. Шу муносабат билан яқин кунларда Сурхондарё ва Бухорода ҳам шундай “жамоатчилик эшитувлари” ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларни ташкил этиш масаласини Экология вазири Aзиз Aбдуҳакимов бевосита Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев билан муҳокама қилди. Мазкур эшитувлар натижаларига кўра тегишли қарор қабул қилинади ва бу қарор, биринчи навбатда, дарахтларни асраб-авайлашга қаратилган бўлади.

    Бошқа янгиликлар