АсосийSport

Бангкокда ўтказилаётган Осиё чемпионатида Сухроб Хўжаев босқон улоқтириш беллашувларида терма жамоа ҳисобига илк медални расмийлаштирди

'Бангкокда ўтказилаётган Осиё чемпионатида Сухроб Хўжаев босқон улоқтириш беллашувларида терма жамоа ҳисобига илк медални расмийлаштирди'ning rasmi

Бангкокда (Таиланд) енгил атлетика бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида спортчимиз Сухроб Хўжаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк медални тақдим этди.

Мусобақанинг иккинчи куни тонгги баҳсларда Сухроб Хўжаев босқон улоқтириш бўйича иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Энг яхши уринишда унинг снаряди 71,83 м масофани забт этди.

Енгил атлетика бўйича мураббий Шамил Капкаев.

Босқон улоқтириш ғолиблари:

 Ки Ванг (Хитой) — 72,13 м.

Сухроб Хўжаев (Ўзбекистон) — 71,83 м.

Фукуда Шота (Япония) — 71,80 м.

Маълумоь учун, Енгил атлетика бўйича 25-Осиё чемпионати 16 июль куни якунланади. Олдинда спортчи йигит-қизларимизни узунликка, баландликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш, ядро улоқтириш ҳамда босқон ва диск улоқтириш, еттикураш ва югуриш йўналишлари бўйича мусобақалар кутиб турибди.

    Бошқа янгиликлар