АсосийJamiyat

Андижонда "Дунё садолари" халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтади (видео)

'Андижонда "Дунё садолари" халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтади (видео)'ning rasmi

18 – 20 июль кунлари Андижонда «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтади.

Хонобод шаҳрида ташкил этиладиган фестивалда Чехия, Болгария, Латвия, Полша, Сербия, Грузия, Бошқирдистон, Қозоғистон, Греция, Тожикистон ва бошқа бир нечта давлатлардан жами 30 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган бадиий жамоалар (400 нафар иштирокчи) ўзлари учун ажратилган майдонларда 3 кун давомида чет эллик меҳмонлар ва юртимиз фуқаролари учун концерт дастурларини намойиш этади.

Фестивал доирасида 14 июль куни Хонобод шаҳрининг ёшлар марказида эстрада йўналишида қатнашиш истагини билдирган фуқаролар учун танлов бўлиб ўтади. Танловда саралаб олинган иштирокчилар фестивалнинг асосий қисмларида иштирок этади.

Фестивалнинг очилиш маросими 18 июль куни Хонобод шаҳрининг мадания ва истироҳат боғида бунёд этилган асосий саҳна қисмида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумот учун  +998 91 493 77 23 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар