АсосийJamiyat

Чирчиқда 27 ёшли йигит ўзини 8 қаватдан ташлаб юборди (видео)

'Чирчиқда 27 ёшли йигит ўзини 8 қаватдан ташлаб юборди (видео)'ning rasmi

2023 йил 9 июль куни соат 09:20 ларда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида туғилиб, Чирчиқ шаҳрида ота-онаси ва синглиси билан бирга яшаб келаётган 27 ёшли йигит уйнинг 8-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, ҳалок бўлди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, марҳум Д.Р. беш йил давомида оила аъзолари билан биргаликда Россияда ишлаб, жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистонга қайтиб келган. Шу кунгача, Бўстонлиқ туманида оиласига тегишли бўлган дала ҳовлида қурилиш ишлари билан банд бўлган.

Марҳумнинг отасининг сўзларига кўра, жорий йилнинг март ойларидан бошлаб Д.Р.нинг руҳий ҳолати бузилиши кузатилган. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар