Ўзбек санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси, ёш авлодни қўшиқчилик санъатига бўлган қизиқишини ошириш йўлидаги хизматлари ҳамда қутлуғ 50 ёшга тўлиши муносабати билан "Болалар" гуруҳи яккахони Тоҳир Содиқов “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан тақдирланди.
Муассаса раҳбари Д.Шералиев хонанданинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаб, “Болалар” гуруҳи доимо энг яхши эстрада гуруҳи мақомига сазовор бўлишига тилак билдирди.






