АсосийJamiyat

Ўзбекистонда умумий қуввати 1,8 гигаваттга яқин қайта тикланувчи энергия қурилмалари ишга туширилади

'Ўзбекистонда умумий қуввати 1,8 гигаваттга яқин қайта тикланувчи энергия қурилмалари ишга туширилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ўтказилган "Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат" мавзусидаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигининг "Янги Ўзбекистоннинг қулай бизнес муҳити ва инвестицион жозибадорлиги" номли умум сессия доирасида "Яшил энергетика" соҳасининг ривожланиш истиқболлари” панел сессиясида,  жорий йил якунига қадар умумий қуввати 1,8 гигаваттга яқин кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ишга туширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири томонидан маълумот берилди.
 

Бунда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали 2023-йилда қўшимча 5 миллиард киловатт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 4,8 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилиш имконияти яратилади.

    Бошқа янгиликлар