Хориждаги ўзбекистонликларнинг 100 минг нафардан ортиғи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар бермоқда.
Сайлов куни ўз яшаш жойларида бўлиш имконига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнда бошланди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 1 июль ҳолатига жами 376 623 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Шундан Ўзбекистон ҳудудида – 275 592 нафар хорижда эса – 101 031 нафар сайловчи овоз берган.
Муддатидан олдин овоз бериш жорий йил 5 июлга қадар давом этади.






