АсосийJamiyat

Жорий ўқув йили учун 34860 нафар бакалавриат, 8923 нафар магистратура йўналишларига грант ўрни ажратилган

'Жорий ўқув йили учун 34860 нафар бакалавриат, 8923 нафар магистратура йўналишларига грант ўрни ажратилган'ning rasmi

АОКАда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Билимни баҳолаш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида жорий ўқув йили учун ОТМларга қабул масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда айтилишича, ОТМларга ўқишга қабул қилишда жами 206857 нафар (43783 таси грант, 163074 таси тўлов-контракт) талаба учун ўрин ажратилади.

 Шундан:

  • бакалавриат учун кунудузги таълим шаклига – 126714 нафар (34860 таси грант, 91854 таси контракт);

 

  • сиртқи таълим шаклига – 49063 нафар (тўлиқ контракт);

 

  • кечки таълим шаклига – 11125 нафар (контракт);

 

  • масофавий таълим шаклига – 2825 нафар (контракт);

 

  • магистрлар тайёрлаш бўйича – 17130 нафар (8923 таси грант, 8207 таси контракт) ўрин белгиланган.

 

Республикада фаолият юритаётган хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат ОТМда кадрлаш тайёрлаш учун 1000 та давлат грант ўрни ажратилади.

 

    Бошқа янгиликлар