АсосийJamiyat

Антикоррупсия агентлиги Жиззах, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокимлигининг мансабдор шахсларига чора кўриш учун тақдимнома киритди

'Антикоррупсия агентлиги Жиззах, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокимлигининг мансабдор шахсларига чора кўриш учун тақдимнома киритди'ning rasmi

Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида очиқликка оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши, шу жумладан, очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг белгиланган муддатларда ва ресурсларда эълон қилиниши мониторинг қилинди.

Ўрганиш давомида давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индексида фаолияти “қизил” тоифада баҳоланган 27 та давлат органлари ва ташкилотларига алоҳида эътибор қаратилди.

Натижаларига кўра, Жиззах, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокимликларига, шунингдек, Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, “Алоқабанк” АТБ, “Ўзавтосаноат” АЖларга очиқликни таъминлаш соҳасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат вазифаларига масъулияцизлик билан ёндашган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мансабдор шахсига нисбатан МЖтКнинг 215-7-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилди.

    Бошқа янгиликлар