Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 27-32° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат 28-30° бўлади.
Тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат 17-22° бўлади.
23.05.2023 08:57
23 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди






