АсосийJamiyat

Тошкентда "ТахинТашкент 2023" ғолиблари аниқланди

'Тошкентда "ТахинТашкент 2023" ғолиблари аниқланди'ning rasmi

"Тошкент халқаро солиққа тортиш ҳафталиги" доирасидаги  "ТахинТашкент 2023" мусобақаси ўз ниҳоясига етди. 

МДҲ мамлакатларининг Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилиши анъанага айланиб бораётган ушбу танловнинг навбатдагиси Фискал институтда ўтказилди. 

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган танловда МДҲ давлатларининг 17 та нуфузли олий таълим муассасаларидан йиғилган талаба-ёшлар ўзларининг солиқ соҳасидаги билим ва кўникмаларини намойиш этдилар. 

Танлов якунига кўра:

1-ўринни Тошкент давлат юридик университети;

2-ўринни Тожикистон давлат молия-иқтисодиёт университети ва Сибир Федерал университети;

3-ўринни Фискал институт ҳамда Патриса Лумумби номидаги Россия халқлар дўстлиги университети жамоалари қўлга киритди.

Фискал институт талабалари инглиз тилида бўлиб ўтган халқаро солиққа тортиш танловида ҳам муносиб иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди. Ғолиблик эса Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университетига насиб этди.

    Бошқа янгиликлар