АсосийJinoyat

Навоийда бошқа мижозларни кутишни истамаган йўловчи ҳайдовчининг машинасини олиб қочди

'Навоийда бошқа мижозларни кутишни истамаган йўловчи ҳайдовчининг машинасини олиб қочди'ning rasmi

Бошқа йўловчиларни кутишни истамаган мижоз автомашинани олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳолат жорий йилнинг 17 май куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида юз берган. 35 ёшли фуқаро Р.Ф. Нехиа русумли автомашинасида Навоий–Қизилтепа йўналиши бўйича киракашлик қилиш учун йўловчи кутиб турган вақтида номаълум бир эркак киши келиб, уни Қизилтепа тумани марказига олиб бориб қуйишини сўраган. Ҳайдовчи бунга рози бўлганидан сўнг мижоз автомашинага ўтирган, у эса бошқа йўловчиларни излашни давом эттирган. Шундан сўнг мижоз унинг автомашинасига ўтириб, уни бошқа йўловчиларга чалғиганлигидан фойдаланиб, транспорт воситасини олиб қочган.

Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида жабрланувчига тегишли бўлган автомашинани Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 187-км оралиғида номаълум шахс томонидан бошқариб кетилаётган вақтда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда у Қизилтепа туманида яшовчи, “Шизоаффектив бузилиши аралаш типи” ташхиси билан Асаб ва руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи 34 ёшли К.И. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан К.И.гa нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар