Аввалроқ Япониянинг Хиросима шаҳрига бориши айтилган Владимир Зеленский Жиддага учиб борди. Бу ҳақда у Telegram каналида маълум қилди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.
"Араб давлатлари лигасида чиқиш қиламан. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан учрашиб, икки тарафлама музокара ўтказаман", — деб ёзган Зеленский.
Бугун Саудия Арабистони пойтахтида Араб давлатлар лигаси саммити бошланади.
Украина президенти у ерга Польша орқали француз самолётида учиб борди.
Унинг сўзларига кўра, музокара "тинчлик формуласи" ва кейинги йил қишда мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида бўлади.






