АсосийJamiyat

Пойтахтда иш бошлаган Ўзбекистон учинчи халқаро энергетика форумида дунё экспертлари ўзаро тажриба алмашишмоқда

'Пойтахтда иш бошлаган Ўзбекистон учинчи халқаро энергетика форумида дунё экспертлари ўзаро тажриба алмашишмоқда'ning rasmi

Бугун, 19 май куни пойтахтда Ўзбекистон учинчи халқаро энергетика форуми ўтказилмоқда. Бу ҳақда форумда иштирок этаётган Darakchi.uz` мухбири хабар бермоқда.

Унда Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Испания, Италия, Қозоғистон, Нидерландия, БАА, Хитой каби 24 давлатдан 50 нафар маърузачи ва 500 нафардан ортиқ делегат иштирок этмоқда.

Ўзбекистон учинчи халқаро энергетика форумидан кўзланган мақсад маҳаллий ва хорижлик экспертларнинг ўзаро мулоқотини ташкил этиш, тажриба алмашиш, шунингдек, ёқилғи-энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат. Ушбу тадбир мамлакат энергетика тизимининг интеграциялашувида муҳим аҳамият касб этади.

Форумда энергетика соҳасини ривожлантириш режалари, хусусан, мамлакатимизда ва минтақада мавжуд долзарб муаммолар таҳлил этилди. Жаҳон тажрибаси асосида уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилиш бўйича давлат ҳокимияти, экспертлар ҳамжамияти ва хусусий бизнес вакиллари учун бу учрашув катта майдон ҳисобланади.  

Форум доирасида ташкил этиладиган “Яшил энергетика технологиялари – GETCA 2023” ихтисослаштирилган бўлимида глобал миқёсда тоза ва барқарор энергия масалалари таҳлилига эътибор қаратилмоқда. Унда хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти вакиллари соҳага оид долзарб мавзулар юзасидан фикр юритди.  

III-Халқаро энергетика анжумани энг долзарб мавзуларни қамраб олувчи қуйидаги 6 та сессияни ўз ичига олди:

•  Энергетика соҳасининг экологик жиҳатлари.

•  Ўзбекистон энергетика инфратузилмасига қайта тикланувчи манбаларни жорий этишнинг илғор механизмлари.

•  Атом энергетикасини жорий қилиш - углерод нейтраллигини таъминлаш асоси.

•  Таркибий трансформация Ўзбекистон электр энергетикасининг инновацион экотизимини кенгайтириш асоси сифатида.

•   Водород энергетикаси.

•  Истиқболлар, тенденциялар ва технологик муаммолар.

 

    Бошқа янгиликлар