АсосийJinoyat

Самарқандда газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланди

'Самарқандда газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлим томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда, “S.B.” МЧЖ масъул шахслари Озод шарқ кўчасида қурилаётган кўп қаватли уй-жойда 26 дона иситиш қозонлари ҳамда 25 дона ПГ 4-газ жиҳозларини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаганликлари оқибатида 754,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар