АсосийJamiyat

Бахтиёр Саидов Лавров билан учрашгани Москвага боради

'Бахтиёр Саидов Лавров билан учрашгани Москвага боради'ning rasmi

Жорий йил 21-22 май кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россияда амалий ташриф билан бўлади. У Сергей Лавров билан музокаралар олиб боради.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди. 

Захаровага кўра, учрашувда стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама сиёсий ҳамкорлик ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар характердаги кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, вазирлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, Марказий Осиё ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга қўшилаётган мувофиқлаштирилган ҳиссани ҳисобга олган ҳолда минтақавий вазият юзасидан фикр алмашадилар. 

Евроосиё маконидаги асосий интеграция жараёнларини, шунингдек, қитъа давлатлари учун умумий аҳамияти бўлган муаммоларни кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар