АсосийJamiyat

ЕТТБ Нукусда шамол электр станциясини қуришга 19 млн АҚШ доллари йўналтиради

'ЕТТБ Нукусда шамол электр станциясини қуришга 19 млн АҚШ доллари йўналтиради'ning rasmi

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида шамол электр станцияси қурилади. Бу бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Саудия Арабистонининг “АCWА Поwер” компанияси ўртасида кредит шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.

Унга кўра, лойиҳа доирасида банк 19 млн АҚШ доллари кредит маблағлари йўналтиради.

Мазкур электр станциясининг қуввати 100 МВтни ташкил этиб, ЕТТБ дастури доирасида Ўзбекистонга умумий қуввати 2000 МВт бўлган шамол энергетикаси қувватларини яратишда ёрдам берадиган биринчи лойиҳа ҳисобланади.

Умуман, банк томонидан молиялаштириладиган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қуввати 2700 МВтгача оширилиши таъкидланган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён ЕТТБ иқтисодиётнинг турли тармоқларида 3,4 миллиард евродан ортиқ 100 та лойиҳа ва дастурни молиялаштиришни маъқуллаган (893 миллион евролик 7 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда). Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ЕТТБ сармояларини энг кўп олувчи давлат ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар