АсосийJamiyat

Тошкентдан Душанбега учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб пойтахт аэропортига қайтди

'Тошкентдан Душанбега учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб пойтахт аэропортига қайтди'ning rasmi

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент—Душанбе йўналиши бўйича HY717 сонли рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтиб келди.

Самолётнинг қайтишига Душанбе аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кучли шамол) сабаб бўлган.

Тошкент вақти билан соат 10:04 да самолёт учиш аэропортига келиб қўнди. Соат 11:31 да эса бортида 174 йўловчи бўлган самолёт Душанбе аэропортига учиб кетди.

    Бошқа янгиликлар