АсосийDunyo

Россияда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

'Россияда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

Жорий йил 15 май куни эрталаб Москва ва Санкт-Петербург оралиғидаги М-11 трассасида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.

Мамлакат ОАВларига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчилари 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.

Бир нечта автомобиль иштирокидаги аварияда  жабрланган тўрт нафар ўзбекистонликлардан икки нафарининг аҳволи оғир. Улар Тосно клиник туманлараро касалхонасига олиб кетилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тезлик меъёрига амал қилмаслик ва машиналар орасидаги яқин масофа аварияга сабаб бўлган. Гувоҳлар енгил автомобиль ва микроавтобус тўқнашгани, оқибатда автобус ағдарилганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ҳам ўзбекистонликлар жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. 

    Бошқа янгиликлар