9 май куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ғалаба куни муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Унда Россиянинг халқаро адолат учун курашда ғалаба қозонишига ишонч билдирилган.
“Ишончим комилки, сиз раҳбарлигингиздаги қатъиятли ва адолатли рус халқи бундан буён ҳам суверенитет, мамлакат қадр-қиммати ҳамда минтақада барқарорликни таъминлаш, ҳар қандай чақириқларни енгиш йўлида ғалаба қозонади. Шу муносабат билан сизларга халқаро адолатни рўёбга чиқариш учун муқаддас курашга мардонаворлик тилайман ва Россия армияси ҳамда халқига яна бир бор қизғин жанговар саломлар йўллайман”, — дейилади телеграммада.






