АсосийСиёсат

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi


Меҳмон Ўзбекистонга амалий ташриф доирасида Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, унинг вазифалари ва экспозицияси билан яқиндан танишди.



Ван И жаноблари, хусусан, марказ фойесидаги 14 та равоқда жойлаштирилган алломалар ва тарихий шахсларга бағишланган композициялар билан яқиндан танишди.

Экспозициянинг илмий қисмида Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Беруний, Ибн Сино каби мутафаккирларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссалари ҳақидаги маълумотлар, хусусан «Ал-Жабр вал-Муқобала» асари, алгоритм тушунчасининг пайдо бўлиши ва лотин рақамларининг шаклланиш тарихи Ван И томонидан юқори баҳоланди.


лий мартабали меҳмон Ислом давригача оид экспозицияда Бақтрия, Сўғд, Хоразм, Кушон каби қадимий цивилизациялар, уларнинг Хитой билан илмий-маданий алоқалари, Ипак йўли тарихи бўйича тақдим этилган материалларни катта қизиқиш билан кўздан кечирди. Узоқ тарихий ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида Фарғона отлари, беда уруғи ва узумдонларнинг Хитойга олиб кетилгани ҳақидаги маълумотлар меҳмонда айниқса кучли таассурот қолдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 16:31

    Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди

    Йил бошидан буён 750 дан ортиқ мутасаддига чора кўрилди, 400 минг оғир аҳволдаги оила диққат марказида қолмоқда.

    'Экология энди иккинчи даражали масала эмас'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 13:44

    Экология энди иккинчи даражали масала эмас

    Ўзбекистонда экологик сиёсат янги босқичга кўтарилди.