АсосийСиёсат

Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Кеча, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

учрашувда палата раисининг маслаҳатчиси Умид Сафаров, Ўзбекистоннинг етакчи тадбиркорлари ҳамда бир қатор бизнес уюшмалари вакиллари иштирок этган.

Учрашувда томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма кооперация лойиҳаларини ривожлантириш ва икки ҳудуд ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Учрашув давомида Умид Сафаров томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларни АҚШ капитал бозорларига тайёрлаш мақсадида Нью-Йорк фонд биржаси билан ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатда АҚШнинг етакчи университетлари билан бизнес мактаби ва акселерация дастурлари яратиш, шунингдек, Тошкентда қўшма касб-ҳунар коллежини очиш таклиф этилган.

Кичик бизнес уюшмаси раиси Камолат Мирзаалиева эса Нью-Йорк кичик бизнес бирлашмаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ва маҳаллий маҳсулотларни АҚШ бозорига экспорт қилишда кўмак сўраган.

Тадбиркорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Америка бозорига етказиб беришни кенгайтириш, биокимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилган.

“Учрашув конструктив руҳда ўтиб, икки томонлама бизнес ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 16:31

    Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди

    Йил бошидан буён 750 дан ортиқ мутасаддига чора кўрилди, 400 минг оғир аҳволдаги оила диққат марказида қолмоқда.

    'Экология энди иккинчи даражали масала эмас'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 13:44

    Экология энди иккинчи даражали масала эмас

    Ўзбекистонда экологик сиёсат янги босқичга кўтарилди.

    'Экология ва туризм бошқаруви тубдан ислоҳ қилинади — Президент фармони'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 12:40

    Экология ва туризм бошқаруви тубдан ислоҳ қилинади — Президент фармони

    Ўзбекистон Республикаси Президенти экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган, самарали бошқарув тизимини яратишга қаратилган муҳим фармонни имзолади.