АсосийСиёсат

Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

Бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари стратегик мулоқотининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девони раҳбари, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Хитой ташқи ишлар вазири мамлакатимиз етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

“Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 14 миллиард долларга етди, қўшма корхоналар сони қарийб 5 мингтани ташкил қилмоқда, йил бошидан буён Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Технологик шериклик лойиҳаларининг портфели 90 миллиард долларга яқинлашди”,— дейилади ҳабарда.

Юқори технологиялар, “яшил” ва атом энергетикаси, сунъий интеллект, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, геология, кимё ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Барча даражаларда алоқалар фаоллашди, икки мамлакат ҳудудлари самарали ҳамкорлик қилмоқда, таълим ва маданий-гуманитар соҳада мазмунли алмашинувлар давом этмоқда.

Ўзбекистон етакчиси навбатдаги олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янги амалий мазмун билан бойитиш зарурлигини таъкидлади.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини фаол амалга ошириш ва уни бошқа транспорт йўлаклари билан боғлаш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва хавфсизлик масалаларида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кўп томонлама форматларда яқин сиёсий мулоқот ҳамда ҳамкорликни давом эттириш, олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликка қарши курашиш, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

Шу йилнинг ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда бўлажак Хитой маданияти кунларининг муваффақиятли ўтказилишига ишонч билдирилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 16:31

    Камбағалликни қисқартириш бўйича масъулиятсизлик: 261 нафар раҳбар ишдан олинди

    Йил бошидан буён 750 дан ортиқ мутасаддига чора кўрилди, 400 минг оғир аҳволдаги оила диққат марказида қолмоқда.