Бироз аввал бугун Покистон собиқ бош вазири ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Мухолифатдаги партия раҳбари Имрон Хон ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
“Geo TV” телеканали маълумотларига кўра, Имрон Хон Исломобод Олий суди томонидан “Al Qadeer Trust” ташкилотига қарши ўғирлик иши кўриб чиқилганидан сўнг ҳибсга олинган. Собиқ бош вазир суд биносидан номаълум шахслар томонидан олиб кетилган.
"Tehrik-i-Insaf" партиясининг расмий аккаунти Твиттеръда Имрон Хоннинг адвокатининг калтаклангани акс этган видеони жойлаштирди ва у Исломобод Олий суди олдида оғир яраланганини ёзди.






