Жорий йилнинг 8-11 май кунларида БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармаси ҳамда Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кўмагида ташкил этилган ташриф доирасида Испания Қироллиги Адлия вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган.
Музокараларда Ўзбекистон ва Испания Қироллиги ўртасида жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, экстрадиция ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги давлатлараро шартномалар лойиҳалари муҳокама этилиши режалаштирилган.
Мулоқот давомида томонлар идоралараро ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, яқин истиқболда ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирларни белгилаб олишлари кутилмоқда.






