АсосийJamiyat

Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Президентлик сайловига тайёргарликни бошлади

'Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Президентлик сайловига тайёргарликни бошлади'ning rasmi

Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади. Шу муносабат билан 2023 йил 10 май куни соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда муддатидан илгари Президент сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш масалалари кўриб чиқилади.

Мазкур мажлис МСКнинг YouTube-саҳифаси (https://www.youtube.com/channel/UCyP8mSeriMgqqQU1cCX_nnw/featured) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

    Бошқа янгиликлар