АсосийJamiyat

“Чимён”да адашганлар тоғнинг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги “Оқсой” ҳудудидан топилди(видео)

'“Чимён”да адашганлар тоғнинг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги “Оқсой” ҳудудидан топилди(видео)'ning rasmi

Кеча, 6 май куни соат 12:09 да Тошкент вилояти ФВБга икки нафар фуқаро “Чимён” тоғларига дам олиш мақсадида чиқиб, адашиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВнинг Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. 

Натижада йўлдан адашган фуқаролар “Катта Чимён” тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги “Оқсой” ҳудудидан топилиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида соғ-саломат олиб тушилган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар