Президент қарорига кўра жорий йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо обьектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдордаги кешбек ўрнига, 12% ҚҚС қайтарилади. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
ҚҚС қайтариб бериладиган маҳсулотлар рўйхати
-Қўй гўшти
-Парранда гўшти
-Мол гўшти
-Тухум
-Ўсимлик ёғи
ҚҚСни қайтариб олиш учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги истеъмолчи Солиқ мобил иловасини юклаб олиб, Face id орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда иловада харид чекининг QK-кодини сканер қилиши лозим.
ҚҚСни қайтаришда сотиб олинган маҳсулот ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхатига кирганлиги, харидор “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” да эканлиги ҳамда тадбиркор ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги инобатга олинади.
Агар реестрдаги истеъмолчи:
- ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар билан бирга бошқа турдаги маҳсулотларни харид қилиб чекни рўйхатдан ўтказганда ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар учун 12%, бошқа турдаги маҳсулотлар учун 1% кешбекка эга бўлади;
- ҚҚС тўловчиси бўлмаган тадбиркорлик субектидан ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар сотиб олганда 1% кешбек қайтарилади.
Эслатма:
ҚҚС суммаси чек рўйхатдан ўтказилган ойдан кейин ойнинг 25-санасидан сўнг Солиқ мобил иловаси орқали тўлаб берилади.






