АсосийJamiyat

"Қамчиқ"да ёниб кетган юк машинаси ичида ҳайдовчи қолиб кетиб, ҳалок бўлгани маълум бўлди (видео)

'"Қамчиқ"да ёниб кетган юк машинаси ичида ҳайдовчи қолиб кетиб, ҳалок бўлгани маълум бўлди (видео)'ning rasmi

Хабар берилганидек, бугун соат 11:10 да “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг 259-километрида Қамчиқ довонига ўтувчи йўлда юк машинаси ва учта енгил автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 

 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, тўқнашув натижасида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришган.

Ушбу ҳодиса натижасида 6 киши жабрланган, улар энг яқин тиббиёт муассасасига ётқизилган. Ёнғин тўлиқ ўчирилгандан сўнг юк машинасининг ҳайдовчиси вафот этгани маълум бўлди.

    Бошқа янгиликлар