АсосийDunyo

Трампнинг ҳибсга олинишининг асл сабаби айтилди

'Трампнинг ҳибсга олинишининг асл сабаби айтилди'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байден билан рақобатлашганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу фикрни Fox News бошловчиси Такер Карлсон билдирди. У бу воқеани “мамлакат тарихидаги сайловларга энг очиқ аралашув” деб атади.

Унга кўра, Трамп яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида Жо Байденга қарши чиқишни режалаштиргани учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда. "Агар Доналд Трамп 2020 йилда истеъфога чиққанида, унга бугун айблов қўйилган бўлармиди? Албатта, йўқ", деб таъкидлади Карлсон.

Шунингдек, у Трампга 34 та банд бўйича айблов қўйилган бўлсада, аслида бу республикачига “34 марта айблов қўйилган” ягона жиноят эканлигини таъкидлади.

Дональд Трамп 4 апрель, куни Трамп ташкилотининг молиявий маълумотларини сохталаштириш билан 34 та айблов қўйилди. Бу қоидабузарлик озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ эмас, лекин бошқа жиноятни яшириш учун қалбакилаштириш амалга оширилса, у оғирлашади. Прокуратура маълумотларига кўра, шу йўл билан Трамп 2016 йилги президентлик кампанияси вақтида содир этилган қонунбузарликларни яширишга уринган.

Айбловларнинг умумийлигига асосланиб, Трамп максимал 136 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Трамп эса барча айбловларни рад этмоқда. "Мен қилган ягона жиноят - бу мамлакатимизни уни йўқ қилмоқчи бўлганлардан қўрқмасдан ҳимоя қилишдир", деди Трамп Мар-а-Лагода йиғилган тарафдорларига.

    Бошқа янгиликлар