АсосийJamiyat

Туркистон ва Нурафшон ўртасида мунтазам туристик автобуслар қатнови йўлга қўйилади

'Туркистон ва Нурафшон ўртасида мунтазам туристик автобуслар қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Тошкент вилоятига сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида қўшни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ҳамда Нурафшон шаҳри ўртасида мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 2022 йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказилган халқаро туризм ярмаркасида 30 га яқин хорижий давлатлар билан 15 миллон доллар миқдоридаги шартномалар имзоланиб, 500 га яқин келишув ва битимлар тузилган эди.

Эндиликда автобус йўлга қўйиладиган туризм қатновлари эвазига йилига 10 минг нафар сайёҳлар алмашинуви амалга оширилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун: бугунги кунда, вилоятда 59 та турагентликлар, 34 та меҳмонхоналар, 907 та оилавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда. Натижада туристлар оқими 265 мингта ва ички туризм 1,5 миллион нафарга етказилиб, хизматлар экспорти 79 миллион долларни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, туристларнинг сайёҳат кунларини узайтириш мақсадида “Олтин халқа” концепцияси доирасида беш кунлик тур маршурт ишлаб чиқилди. 

Бунда туризм салоҳияти юқори бўлган Бўстонлиқ, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Чиноз туманлари ва Ангрен шаҳри қамраб олинади ва у кейинчалик вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ қилинади.

    Бошқа янгиликлар