Аввалроқ, Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, қизлар мосламадан шубҳаланиб уни ечиб олишган ва мутахассисларга кўрсатишганида бу яширин камера эканлиги, унинг 128 ГБ хотираси борлиги ва ёзиб олинган маълумотларни онлайн узатиш имкониятига эгалиги маълум бўлган. Камера хотирасига қизларнинг кийимсиз видеолари ва бошқа ҳолатлар ёзиб олинган.
Айни пайтда муҳокамалар марказида бўлиб турган масалага Президент администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева эътибор қаратди. Мирзиёева Олий таълим фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан мазкур масалани муҳокама қилди.
"Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чораларини муҳокама қилдик.
Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир", - дейди Саида Мирзиёева.






