АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархи пасайтирилади

'Ўзбекистонда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархи пасайтирилади'ning rasmi

Хабарингиз бор, айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу мақсадда:

2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;

юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);

пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;

банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;

қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;

аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.

    Бошқа янгиликлар