АсосийDunyo

Исроил кучлари Ал-Ақсо масжидининг намозхонасига ҳужум қилди (видео)

'Исроил кучлари Ал-Ақсо масжидининг намозхонасига ҳужум қилди (видео)'ning rasmi

Кеча, 4 апрель куни кечқурун Исроил кучлари Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидининг намозхонасига бостириб кирди. У ердаги фаластинликларга шовқинли гранаталар, заҳарли газ, резина ўқлар ва бошқа воситалар ёрдамида ҳужум қилган. Бу ҳақда Фаластиннинг “WAFA” агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, масжидга бостириб кирган Исроил хавфсизлик кучлари дубинка ва милтиқ дасталаридан ҳам фойдаланган.

Фаластин асирлари ишлари бўйича қўмита воизи Риёд ал-Ашкар журналистларга берган маълумотига кўра, Исроил Ал-Ақсода уюштирган рейд натижасида 200 дан ортиқ фаластинликни қўлга олган. Унга кўра, қўлга олинганлар Исроилнинг Қуддусдаги Анатадаги ҳарбий базасига ўтказилган.

 

    Бошқа янгиликлар