АсосийJamiyat

Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирнинг ярим финалига йўл олди

'Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирнинг ярим финалига йўл олди'ning rasmi

Шахмат бўйича “Chessable Masters” халқаро турнири баҳслари давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ғолиблик учун курашяпти.

Плей-офф тизимида ўтаётган турнирнинг 1/4 финалида Нодирбек ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5 : 1,5 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.

Бугун, 5 апрель куни Абдусатторов мусобақанинг 1/2 финалида россиялик Денис Лазавикка қарши баҳс олиб боради. Ғолиб шахматчи турнирнинг финал босқичига чиқади.

    Бошқа янгиликлар