Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда кучли бўлади. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 15-20° бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-18° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
05.04.2023 08:03
Бугун ҳам ёмғирли об-ҳаво ҳукмрон бўлади






