Россиянинг Красноярск ўлкасида террорчиликда айбланган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Хабарда айтилишича, Красноярскда яшовчи Ўзбекистон фуқароси экстремистик ғояларни тарғиб қилган ҳамда одамларни "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик гуруҳи таркибида жанг қилишга ундаган. Унга эргашган Тожикистон фуқароси террорчилик ҳаракатларини оқлаб, тақиқланган видеоларни намойиш қилган.
Ўзбекистонлик эркак 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, Тожикистон фуқаросига нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланиб, Россиядан депортация қилинган.






